8 Май 2022 йил 1226

Тезкор маълумотлар асосида қиморбозлар қўлга олинди

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан Мирзаобод туман М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиб, карта қимор ўйини давомида қимор ўйнашга келган шахслар ўзлари билан гиёҳвандлик воситалари олиб келишиб, истеъмол қилаётганликлари тўғрисида тезкор маълумот олинган.

Тезкор маълумот асосида ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, жорий йилнинг йил 6 май куни соат 21-45 ларда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида давомида, М-34 автойўлининг четида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасидаги маъмурий биносига холислар иштирокида кирилиб, бинонинг дам олиш хонаси кўздан кечирилганда исми шарифи шартли ўзгартирилган Аброр ва унинг ташаббуси билан 6 нафар шахслар, яъни Ғани, Шаҳбоз, Элёр, Фурқат, Умид ҳамда Отабеклар ўйин картада қимор ўйнаётганликлари аниқланган. Тадбир иштирокчилари томонидан ушбу ёқилғи қуйиш шохобчасининг хонасидан қимор ўйин учун тикилган жами 7.000.000 сўм, 1.050 АҚШ доллар миқдордаги ва 3 литр шиша идиш (банка) да алоҳида ўйин ташкилотчи учун деб ажратилган 1.005.000 сўм миқдордаги пуллар ҳамда ушбу хона, ишлатилмаган ўйин карталари ва ишлатилган ўйин карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech