ИИБ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркиби

Кенгаш раиси

Махмудов Равшанбек Жалилович

Гулистон Давлат университети профессори, вилоят Кенгаши депутати, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

 

 

 

Кенгаш раисининг ўринбосари

 

Джураев Ғулом Хайдаркулович

Бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғининг маслаҳатчиси, Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник

 

 

 

Кенгаш аъзолари

 

Болтабаев Ўктамжон Касимович

Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги подполковник

 

 

 

Эргашев Элдор Эркабаевич

Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи, подполковник

 

 

 

Эсонов Азиз Абдустатторович

Ўзбекистон Республикаси Президент Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги  Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

 

 

 

Мирзалиев Достонбек Рустамович

Сирдарё вилояти Мусиқали драма театри директори

 

 

 

Ҳайитов Муроджон Шербек ўғли

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари

 

 

 

Умурзакова Дилноза Ахматовна

Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўбаси бош маслахатчиси

 

 

 

Арибжанов Исломбек Ойбек ўғли

Гулистонликларканали админи, ижтимоий тармоқ фаоли (блогер)

 

 

 

Хидиралиева Бахтигул Жўрабоевна

“Ҳудудгаз” Сирдарё газ таъминоти филиали матбуот котиби, “Янгиланаётган Сирдарё” канали админи

 

 

 

Ахматқулова Севара Улуғбек қизи

“Менинг юртим (МЙ5) телеканали Сирдарё вилояти бўйича мухбири”

 

 

 

Усманов Ботир Эрмонқулович

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

 

 

 

Ахмадалиев Хуршид Хайитбой ўғли

Сирдарё вилояти Телерадиокомпанияси радио бош муҳаррири

 

 

 

Мисиралиева Диёра Рустам қизи

 

Сирдарё вилояти Телерадиокомпанияси мухбири

 

 

 

Умаров Музаффар Абдулазизович

 

“Гулистон хабарлари” канали админи, ижтимоий тармоқ фаоли (блогер)

 

 

 

Номозов Ойбек Суюнович

“Сирдарё садоси” канали админи, ижтимоий тармоқ фаоли (блогер)

 

 

 

Мустафакулов Абдурахмон Абдунабиевич

ИИВ Бирлашган таҳририятининг ўз муҳбири

 

 

 

Раҳмонов Ойбек Бахтиёр ўғли

Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати бўлинмалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари ахборот гуруҳи катта мутахассиси, лейтенант

 

 

 

Кенгаш котиби

 

 

 

Шамсиддинов Достонбек Махмуджон ўғли

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи–ички ишлар бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби подполковник

  


 

Кенгашнинг асосий вазифалари:



Ташкил этилаётган жамоатчилик кенгашининг асосий вазалари этиб қуйидагилар белгиланди:

ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;

ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупсия ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ҳамда уларнинг натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш;

ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни, қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ва маънавий-ахлоқий сифатларни таъминлашга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;

ички ишлар органлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ахборот бериб бориш;

ички ишлар органлари фаолиятига оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий ҳужжатларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, ички ишлар органлари зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар, функсияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича тизим фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ички ишлар органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек фуқаролар билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

ички ишлар органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган ижтимоий, сиёсий ва бошқа жиҳатлардан аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширилишига ва натижаларини жамоатчилик нуқтаи назаридан таҳлил қилишга кўмаклашиш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан ички ишлар органларининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, бунда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;

ички ишлар органлари фаолиятида коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишда иштирок этиш, коррупсияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлиллар ўтказиб, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятни ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, бу бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, фаолият тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш ва яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ички ишлар органлари фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзоларини уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ички ишлар органлари пенсионерлари ва ҳаракатдаги захирага олинган ходимларни ижтимоий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда якунлари бўйича шарт-шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ички ишлар органлари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиб, уларнинг жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинишига кўмаклашиш.

 

 

Жамоатчилик кенгаши раиси, ўринбосари ва котибининг ваколатлари:



Раис Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва қуйидаги ваколатларга эга:

Кенгаш мажлисини чақириш ва кун тартибини белгилаш;

Кенгаш мажлисига раислик қилиш;

Кенгаш иш режаси, Кенгаш мажлисининг баённомаси ва иш юритувига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;

Кенгаш қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Кенгашнинг фаолияти тўғрисидаги расмий веб-сайтлар ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган маълумотлар бўйича таклифлар киритиш ва уни тегишли раҳбарият билан келишиш;

Кенгаш қарорларини бажариш масалаларида тегишли раҳбарият билан ҳамкорлик қилиш;

Кенгаш аъзоларига берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш.

Раис Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Кенгаш раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари амалга оширади.


Кенгаш раиси ўринбосари:


раис йўқлигида Кенгашнинг мажлисларига раислик қилади;

Кенгаш қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;

жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Кенгаш фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа тегишли ваколатларни амалга оширади.


Кенгаш котиби:


Кенгаш мажлисига керакли ҳужжатлар ва таҳлилий материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Кенгаш мажлисини кун тартиби бўйича ўтишини ташкиллаштиради;

Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида маслаҳатлашади;

Кенгаш аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлис ўтказиш жойи, санаси ҳамда вақти ҳақида хабардор қилади;

Кенгаш қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда натижаларини Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзолари ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;

Кенгаш ваколатига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва ҳал этилишини таъминлайди;

Кенгашнинг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини ҳамда ҳисоботларнинг ўз вақтида юритилишини таъминлайди;

Кенгаш томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

Кенгашнинг фаолияти мазкур Низом ва тегишли қонунчилик талабларига мувофиқ эканлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, унинг топшириғига мувофиқ ўринбосарлари ҳамда Бошқарма бошлиғи томонидан назорат қилинади.


Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқлаш хақидаги фармоиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон ва 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонлари талабларидан келиб чиккан ҳолда, Ички ишлар вазирлиги хузуридаги Жамоатчилик Кенгаши томонидан I ярим йиллик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури

Сирдарё вилояти ИИБ жамоатчилик кенгаши раиси Равшанбек Жалилович Маҳмудов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш баёни

Text to speech