ИИБ тарихи

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси 1963 йил 11 феврал куни ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг маъмурий биноси дастлаб Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида жойлашган. Бошқармага тажрибали ҳуқуқшунос, ташкилотчи раҳбар, 2-жаҳон уруши қатнашчиси, муқаддам Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган полковник Хидир Дўстмуродович Давиров бошлиқ этиб тайинланди. Вилоят ички ишлар бошқармасида 170 кишилик жамоа Ховос қўрғонидаги милиция бўлинмасининг бир неча хонадан иборат ихчамгина идораси ва Ховос темир йўл бўлинмасига қарашли касалхона биносига жойлашган. Сирдарё вилояти раҳбариятининг иш, яшаш жойлари етишмаслиги, табиий шароит ноқулайлигини хисобга олиб, вилоят марказини Гулистон шаҳрига кўчириш ҳақида Республика ҳукуматига қилган мурожаатлари қабул қилиниб, 1963 йилнинг май ойида вилоят маркази Гулистон шаҳрига кўчирилди. Вилоят ИИБ ҳозирги О.Хўжаев номли драма театри биноси орқасида барак типида қамиш ва тахтадан қурилган собиқ бир қаватли бинога жойлашган. Шундан сўнг 1985 йилда вилоят Ички ишлар бошқармасининг ҳозирги биноси фойдаланишга топширилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech