Сирдарёда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 14 август куни «Пайшанба — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида Сирдарё вилояти прокурори ва Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида, тегишли масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ 1-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси, вилоятда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2025 йил 1 августдан 7 августга қадар ҳудудда содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилиш давомида вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати