23 Феврал 2024 йил 5502

Сирдарё вилоятида Гендер тенглиги бўйича “Маслаҳат-кенгаши” вакиллари билан семинар ўтказилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят ташкилот ва идора вакиллари иштирокида “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси” бўйича бошқарма ва ташкилотларда гендер тенглик бўйича амалга оширилган ишлар ва бу йилда қўйиладиган устувор вазифалар юзасидан семинар йиғилиш бўлиб ўтди.Тадбирнинг асосий қисмида, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси М.Тўрақулова томонидан гендер тенглик тушунчаси, гендер тенгликни таъминлашда халқаро ва миллий тажриба бўйича сўз юритиб, халқаро норматив-меъёрий ҳужжатлар ва гендерга оид миллий қонунчилик ҳужжатлари ҳамда “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди.Бу боради ИИБ тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Пўлатова сўзга чиқди ва хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари, маслаҳат-кенгаш фаолияти, аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллиги ҳамда соҳада аёл ходимларнинг улуши ошаётганлиги бўйича рақамлар айтиб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоб олишди.

Text to speech