22 Май 2025 йил 1136

Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларининг навбатдаги суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган оммавий сайёр қабули Боёвут туманида бўлиб ўтди

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш бунинг учун эса уларни рози қилиш мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш орқали мурожаатларига ижобий ечим топиш бугун барча бўғиндаги раҳбарлар олдида турган муҳим вазифага айланиб улгурди. Шу мақсадда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фарух Хайдаров томонидан белгиланган режага асосан ҳудудларда манзилли сайёр қабуллар мунтазам ўтказилмоқда.

Шу боисдан, вилоят ИИБ раҳбари Боёвут туманида бўлиб, туман аҳолисининг турли йўналишларидаги мурожаатларига ечим излаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида мулоқоти ташкил этилди.

Ташкил этилган учрашувда ҳар бир мурожаатга жойида тегишлилиги бўйича соҳа мутахассислари иштирокида ечим изланди. Қабулда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига паспорт олиш, кўчаларга йўл белшилари ўрнатиш, ишга қабул қилиш, пробация ҳисобидан чиқариш масалаларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ички ишлар бошқармаси раҳбари мурожаатларнинг ҳуқуқий асосда кўриб чиқилиши, фуқароларнинг муаммоларини ечишда очиқ ва ҳалол ёндашувни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Қабул якунида мурожаат этган шахсларга қонуний тартибда жавоб бериш учун масъулларга топшириқлар берилди.

Инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадларни кўзлаган бундай учрашувлар вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбари томонидан барча ҳудудларда узлуксиз равишда ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech