15 Апрел 2025 йил 169

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида фуқаролар мурожаатига бағишланган қабул бўлиб ўтди

Қабулда, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан, 12 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан Ички ишлар органларига ишга кириш, тергов ва бошқа ҳаётий масалалари билан мурожаат қилинди.

Қабул давомида масъуллар томонидан асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш, юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech