24 Феврал 2024 йил 5499

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.  

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди.

Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, фуқаролик паспортларини олиш, тергов ҳамда кадрлар масаласи, пул олди-берди масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.

Қабулда 11 нафар жисмоний шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлари тингланди. қабул давомида 4 нафар мурожаатчининг масаласи шуернинг ўзидаёқ ҳал этилди. 3 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилди. 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бошқарма бошлиғи томонидан ҳал этилиши юзасидан назоратга олинди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Бундай шахсий ва сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech