9 Ноябр 2024 йил 4899

Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раислигида жорий йилнинг 10 ой якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ўтган 10 ой мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида олиб борилган тадбирлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда бўлим-бўлинма раҳбарлари иштирок этди.

Вазир ўринбосари томонидан Жамоат хавфсизлиги хизматининг моддий техникасини ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари етарлича мавжудлиги, энди фақатгина Ватанга садоқат билан хизмат қилиш талаб этилиши ҳақида маъруза қилинди.

Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан жиноятлар салмоғи ошган ҳудудлари муҳокама қилинди.

Ҳудудларда содир бўлаётган жиноятларни олдини олишга масъул бўлган профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла еттилиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Хотин-қизлар билан боғлиқ жиноятлар, қотиллик, баданга қасддан шикаст етказиш каби жиноятларнинг олдини олиш борасида ишлар етарлича бажарилмаётгани, бу борада ишлар самарадорлигини ошириш, муқаддам судланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, мулкий турдаги жиноятлар профилактикасини кучайтиришга масъул бўлган бошқарма бошлиқларига алоҳида топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги доирасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлилий муҳокама қилиниб, ҳар бир туман-шаҳар миқёсида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари, йўл инфратузилмасидаги камчиликлар, қўпол қоидабузарликларга қарши кескин чоралар кўриш, авария ўчоқларида хавфсиз ҳаракатни таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш борасида аниқ режа ишлаб чиқиб, бу борадаги муаммоларни ечиш юзасидан топшириқлар берилди. Аҳолини йўлда ҳаракатланиш маданиятини ошириш, ЙПХ ходимларининг фуқаролар билан муносабатини яхшилаш, “Маҳаллабай-квадрат” кесимида жойларда тезлик оқибатида содир бўлаётган аянчли ҳодисаларнинг муҳокама йиғилишларини ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.sirviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: