Ҳаётини хавф остига қўйиб...
Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир. Она юртга ҳалол, виждонан хизмат қилган асл ўғлонлар бир умр давлатимиз ва халқимизнинг эътиборида бўлади.
Бугун эл осойишталигини таъминлашни ўз олдиган мақсад қилган ватанпарвар ўғлонлар сафини кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Шундай мард, жасур ўзбек йигитларидан бири Сардор Ходжаназаров. Сардор Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Партул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ижтимоий-сиёсий оммавий маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди ходими.
Болаликдаги орзу ҳавас, интилувчанлиги боис, фидойи соҳа ходими бугун ўз хизмат вазифасини аъло даражада ўтамокда. Ҳар қандай вазиятда ҳам фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлашни у ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Фидойи соҳа ходими зиммасидаги масъулиятга чин дилдан ёндашгани, хизмат чоғида жасорат кўрсатгани боис, жорий йилнинг 25-октябр Ички ишлар ходимлари куни арафасида «Жасорат» медаль билан тақдирланди. Касбини ҳаётининг мазмуни деб юрт ўғлони билан жамоа фахрланади.
Сардор Ходжаназаровнинг 17 йиллик иш тажрибаси давомида эришган ютуқлари замирида изланиш, ўз устида тинимсиз ишлаш мужассам. Ички ишлар тизимида хизмат қилиши давомида спорт мусобоқаларида ҳам фаол иштирок этиб келади. Қўл жанги унинг севимли спорт тури. Бўш вақт топдим, дегунча қўл жанги билан шуғулланишга ошиқади. Мақсади жисмонан етук ходим сифатида хизматда ютуқларга эришиш.
Бурчини адо этиб оиласи бағрига қайтган кўрсатувимиз қаҳрамони оиласининг хотиржамлигини кўриб, шу муқаддас замининг ҳимоячиси эканлигидан фаҳрланиши баробарида ватанига бўлган меҳр-муҳаббати янада юксалади. Ота-онасининг берган тарбияси Сардорни ватанпарвар ўғлон бўлиб улғайишида, ўз ҳаёт йўлини топишида муҳим аҳамият касб этди.
Тўғри йўналтирилган тарбия фарзандларнинг келгусидаги ҳаёт йўли учун пойдевор ҳисобланади. Ота-онанинг панд насихатига амал қилган Сардор ҳамда унинг ака –укаси ҳақиқий ватанпарвар инсонлар бўлиб, улғайди. 3 нафар ўғил эл осойишталигини таъминлашга бел боғлади.
Ха, бугун осойишта заминда фаравон ҳаёт кечираяпмиз.Тинчлик замирида эса юрт ўғлонларининг матонатга тўла хизмати борлигини эътироф этмоғимиз лозим. Зеро, Сардор каби мард, жасур халқига қалқон бўлгувчи осойишталик посбонлари бор экан, Ўзбекистонимизнинг осмони мусаффо бўлиб, тараққиёт сари юз тутаверади.