Гулистонда яна бир оғфурушлар жиноят устида қўлга олинди.
2022 йил 28 январь куни тезкор тадбирга ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёхвандлик воситалари билан қонунга хилоф муомала қилишга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари жалб этилиб, улар билан ҳамкорликда 2022 йил 28 январь куни “Назорат остида олиш” тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш жараёнида “С” исмли шахс, “Музаффар” исмли шахс - фуқаро Д.Мни ёнига “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун борган вақтида фуқаро Д.М ҳозирда ёнида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси йўқлигини, лекин таниши фуқаро А.Кда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлигини маълум қилиб, таниши А.Кдан “С” исмли шахсга “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топиб беришини сўраган.
Шундан сўнг, Гулистон шаҳар Улуғ-йўл маҳалласи ҳудудида А.К “С” исмли шахсга 800.000 сўм миқдоридаги пул эвазига икки дона гугурт қутисига солинган ҳолатда “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида фуқаро А.К 2 дона гурурт қутисига солинган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани фуқаро С.Адан ҳар-бир гугурт қутисини 400.000 сўмдан жами 800.000 сўмга сотиб олганлиги тўғрисида кўрсатма берган. Ушбу кўрсатмага асосан фуқаро С.Анинг яшаш хонадонига борилиб, шахсий тинтув қилинганда, унинг ёнидан тадбирда фойдаланилган 800.000 сўм пуллар борлигини аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, С.Адан яна “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ихтиёрий равишда тақдим этишлиги сўралганда, у яшаш уйининг ётоқхонаси шкафидан 5 дона гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани тақдим этганидан сўнг, ушбу хона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хона ўртасидаги диван устида 3 дона гугурт қути ва рангсиз полиэтлен пакетга солинган ҳамда ушбу диваннинг ўнг томонидаги тортмасидан қоғоз қутига солинган ҳолатда 43 дона гугурт қутилар, қоғоз бўлаги ҳамда полиэтилен пакетга солинган ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, жами 53 дона гугурт қутиларга, 2 дона қоғоз бўлакларига ва 2 дона полиэтилен пакетларга жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати