8 Феврал 2024 йил 1887

Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалласида содир этилган жиноят юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров ҳузурида маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.  

Гулистон шаҳар Намуна маҳалласида юз берган оғир турпдаги жиноят маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида муҳокама қилинди. Гулистон шаҳар Намуна маҳалласида бўлиб ўтган йиғилиш Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан уюштирилди. Тадбирда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаров ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида сўз юритди.

Муҳокамада содир этилган оғир турдаги жиноятга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинди, оқибатлари тушунтирилди. Маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳолат юзасидан фикрларини билдириб, шу каби оғир турдаги жиноят, қонунбузилишларга қарши барча бирдек курашишлари лозимлигини таъкидладилар.

Йиғилишда шу каби жиноятларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни жиловлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech