АҚШ Давлат Департаментининг Одам савдосига қарши курашиш ва мониторинг бошқармаси, Ташқи сиёсат масалалари бўйича вакили А.Фендер бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида АҚШ Давлат Департаментининг Одам савдосига қарши курашиш ва мониторинг бошқармаси Андрю Фендербошчилигидаги делегация ходимлари Джулия Рейниц,Рейчел Рабалар Сирдарё вилоятида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси аъзолари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашди.
Суҳбат давомида делегация вакилларига Малакатимизда шу жумладан Сирдарё вилоятида Одам савдосига қарши курашиш борасида ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан амалга оширилаётган ижобий натижалар ҳамда комиссия фаолиятига киритилган режалар бўйича атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Айниқса, мамлакатимизда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилганлиги, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаганчора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги аниқ мисоллар орқали тушунтирилиб, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш, фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.
Учрашувда Одам савдосига қарши курашиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи Андрю Фендерсўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар олиб борилаётгани, шу жумладан устувор йўналиш ҳисобланган одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, айниқса бу борада Сирдарё вилоятида амалгга оширилаётган ишлар алоҳида диққатга сазавордир деб таъкидлади.
Тадбир якунида одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш келишиб олинди.