7 Декабр 2023 йил 4416

"Зўравонликка қарши 16 кун"

Мамлакатимизниг барча ҳудудларида 25 ноябрдан 10 декабрь кунига қадар "Зўравонликка қарши 16 кун" туркум тадбирлари ўтказилиб келинмоқда ва бу оммавий ахборот воситалари орқали ёритилмоқда. 

"Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиалининг мажлислар залида "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишлаб" давра суҳбати ўтказилди. 

Унда "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиалининг хотин-қизлар ташкилоти, вилоят Ички ишлар бошқармасининг  Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича вакиллари, шунингдек, филиал ва туман-шаҳар газ таъминоти бўлими хотин-қизлари иштирок этдилар. 

Дастлаб, Ички ишлар бошқармасининг  Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Мухаббат Хидиралиева зўравонликка қарши курашда вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳамда зўравонликнинг турлари тўғрисида мисоллар тариқасида сўзлади. 

Суҳбат давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, руҳий ижтимоий барқарорлиги ҳам жамиятда ўз ўрнини топишда, зўравонлик қурбонига айланиб қолмасликда муҳимлиги алоҳида  таъкидланди.

Сўнгида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Text to speech