ЖИБ Сайхунобод туман суди томонидан сайёр суд ўтказди.
Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод тумани судининг раиси С.Разаков раислигида ҳамда туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан О.Ў.Бастамовлар иштирокида Сайхунобод туман Пахтакон МФЙда сайёр суд бўлиб ўтди.
Сайёр суд мажлисида қуйидаги масалалар кўрилди.
-Тузалиш йўлига ўтган 4 нафар назорат остидаги шахслар Р.А, Б.Р ҳамда Б.Улар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазо ўташдан муддатидан илгари озод этилди.
-Шунингдек, ўзига тайинланган жазони ўтамай жазодан бўйин товлаган 2 нафар назорат остидаги шахслар Х.Ж ва С.Оларнинг жазоси бошқа оғирроқ жазога алмаштирилди ҳамда назорат остидаги шахс Ш.К жазодан бўйин товлаганлиги ва ўзига юклатилган тақиқ(чеклов)ларни бузганлиги учун ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Суд жараёнида раислик этувчи С.Разаков томонидан маҳкумлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта тушунтирилди, агарда шу давр мобайнида қайта жиноят содир этса, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси оқибатлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берди.
Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳи