15 Ноябр 2021 йил 302

ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шаҳслар жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди

Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш мақсадида ЖИБ Боёвут тумани суди маъмурий биносида суд мажлиси ўтказилди.
Жумладан, Озодликни чеклаш жазоси тайинланган 1962 йилда туғилган, Боёвут тумани Маданият маҳалласида яшочи назорат остидаги шахс А.А ўталмай қолган 1 йил 3 ой 22 кун ўталмай қолган жазосидан, 1981 йилда туғилган Боёвут тумани Дўстлик МФЙда яшовчи Х.Фни 1 йил 3 ой 10 кун ўталмай қолган жазосидан, 1996 йил туғилган Боёвут тумани Сармич МФЙда яшовчи Ш.Ш 10 ой 7 кун ўталмай қолган жазосидан, 1997 йилда туғилган Жўлангар МФЙда яшовчи Ў10 ой 7 кун ўталмаган жазосидан, 1992 йил Мирзаобод туманида туғилган, Боёвут тумани Жўлангар МФЙда яшовчи Т.Ш 10 ой 5 кун ўталмай қолган жазосидан ЖИБ Боёвут тумани судининг ажрими билан ЖКнинг 73 моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод этилди.
Бундан ташқари, назорат остидаги шахслар 1981 йилда туғилган Боёвут тумани Дўстлик МФЙда яшовчи Х.Ф транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, 1984 йилда туғилган Боёвут тумани Янгибўстон МФЙда яшовичи М.Б транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, 1952 йилда туғилган Боёвут тумани Ифтихор МФЙда яшовчи П.Улар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан ўзларининг шахсий илтимосига кўра ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, 3 нафари ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан, 5 нафари ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан жами 8 нафари назорат остидаги шахслар ЖИБ Боёвут тумани судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73 моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди.
Ўтказилган судда ЖИБ Боёвут туман судининг раиси Шухрат Исмаилов, суд котиби Бегзод Бектураев, туман прокурорининг ёрдамчиси Бўронов Мухаммад Неъмат ўғли, Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори капитан У.М.Тоғаев, инспектор капитан Ф.А.Мирзаевлар ва 10 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech