30 Октябр 2024 йил 4411

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.08.2024 йилдаги ЎРҚ-948-сон

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва кадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда) куйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми куйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
бешинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча олтинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 97-модда тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «дифференциация» деган сўз «табақалаштириш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Text to speech