1 Феврал 2025 йил 3089

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш ҳамда Вилоят ҳудудида кенг татбиқ этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқарма бошлиғи полковник Санжар Джабаров ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли  “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармасининг ҳамда шаҳар-туман ИИБлар масъул раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб масъуллар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини вилоят ҳудудида жорий этиш ва таъминлаш юзасидан маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» етказилди.

Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи томонидан 2024 йилда вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, вилоят ҳудудида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла — туман — вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарлар бириктирилди.

Text to speech