Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Мирзарахимов Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Мирзарахимов Сирдарё туманида бўлиб, тумандаги жиноятчилик аҳволи ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Бугунги кунда тумандаги айнан қизил ва сариқ тоифадагиларни яшил тоифадаги ҳудудга айлантириш чоралари бўйича зарур тавсиялар берилди.
Шундан сўнг вазир ўринбосари туманнинг “Камолот" ҳамда ”Дўстлик" маҳаллаларида бўлиб, маҳалла бешлигига яратилган шароитлар билан танишиб, бешлик аъзолари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борди. Суҳбат давомида мутасаддиларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти Ахборот хизмати