15 Январ 2022 йил 363

Юрт тинчлиги, эл осойишталигини таъминлаш Ички ишлар органлари ходимларига катта масъулият юклайди.

Юрт тинчлиги, эл осойишталигини таъминлаш Ички ишлар органлари ходимларига катта масъулият юклайди. Бугунги кунда Сирдарё вилояти ҳудудида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида аниқлаш, муқаддам содир этилган жиноятларни фош этиш, муқаддам жиноят содир этиб тергов идораларидан қочиб юрган қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси шахсий таркиби томонидан “Хавфсиз ҳудуд”, “Тун”, “Тиғ”, Тозалаш-Антитеррор ва бошқа кўплаб профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари хизмат фаолиятини бевосита кўча ва жамоат жойларида пиёда, мото ва автопатрулларда патрулликни амалга ошириб, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида, ҳуқуқбузарлик содир этган ёки шубҳа уйғотган фуқаролар ҳудудий Ички ишлар бўлимларига олиб келиниб, уларнинг бармоқ излари олиниб, шулардан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб келинмоқда.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарадорликка эришиш мақсадида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш вақти ва жойи доимий равишда таҳлил қилиниб ва шу асосида криминоген ҳудуд деб топилган маҳаллаларда патруллик йўналишлари белгиланиб, белгиланган патруллик йўналишларига зарурий куч ва воситалар ажратилиб келинмоқда.

Тунги вақтларда, кўча ва жамоат жойларида жамоат тартибини намунали сақлаш мақсадида, автопатруллик йўналишларига қўшимча равишда, транспорт воситалари ҳаракатланиши чекланган ва зич жойлашган кўп қаватли уйларнинг йўлакларида ҳаракатланиши учун мотопатруллик йўналишлари ташкил этилиб келинмоқда.

Вилоятимиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда. Ташкил этилган давра суҳбатларида фуқароларга “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак”, “Маҳалламни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантираман” шиорлари асосида барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракатланишимиз лозимлиги бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Кўча ва жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, нафақат Ички ишлар органлари ходимлари, балки фуқароларимизнинг ҳам бурчидир.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари ўзингиз ва яқинларингизнинг моддий мол мулкларини асрашда ўз ҳиссангизни қўшиб, жиноятчиликни олдини олишда Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамланг.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech