10 Ноябр 2022 йил 299

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш энг устувор масаладир.

Вилоят ҳудудида вояга етмаганлар, айниқса ўқувчи ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрь кунидаги "вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги қонун ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Гулистон шаҳридаги 7-сонли инглиз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Мамаюсупова Нигора ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Шохрух Турсуновлар мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбати давомида ёшларни "Ўтиш даври"да ҳуқуқбузрлик ва жиноятчилик йўлига кириб қолмасликлари, доимо она юртга, ватанга садоқатли етук инсон бўлиб етишиб чиқишлари, шундагина ватан олдидаги ўзларининг чин фуқаролик бурчларини оқлашликлари хусусида айтиб ўтишди.

Ўқувчилар давра суҳбати давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан биргаликда ўзлари учун касб танлаш, ҳаётдаги муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиш юзасидан ҳам қимматли бўлган маслаҳатларни тинглаш имконидан мамнун бўлдилар. Гулистон шаҳар 7-сонли инглиз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори давра суҳбати якунида ташриф учун меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ўқувчи ёшлар учун бу каби учрашувлар тез-тез ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech