24 Май 2022 йил 339

“Е-mexmon” дастури бўйича рейд тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хорижий фуқароларни ҳисобга олиш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли Қарори “Ўзбекистон Республикасида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаб Хорижий давлатлардан келган, шунингдек Республикамизнинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида электрон тизим орқали вақтинча рўйхатга олиш тартибини ўрганилиб Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, хусусий клиникаларда ўрнатилган “Е-mexmon” дастурини улар томонидан ўрнатилиб қўлланилиб келинаётганлигини текширилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда вилоятимиз ҳудудида ўтган 4 ой давомида ушбу белгиланган тартибга яъни Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган 126 нафар чет эл фуқароларига, ҳамда ушбу чет эл фуқароларини яшаш қоидаларини бузиб яшашига шарт-шароит яратиб берган 85 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасининг тегишли бандларига асосан, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Text to speech