10 Июл 2022 йил 637

Янгиер шаҳрида ноқонуний патронлар аниқланди

Олинган маълумотга кўра, Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1988 йилда туғилган, Янгиер шаҳрида яшовчи, фуқаро Қ.Тнинг  ҳовлисидаги молхонаси кўздан кечирилганда 10 дона ноқонуний ўқ-дорилар сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech