21 Июн 2022 йил 247

Янгиер шаҳар ИИБда «Интизом ойлиги» жадаллик билан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда «Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги 135-сонли Фармойишига асосан Янгиер шаҳар ИИБда ҳам «Интизом ойлиги» давомида амалий ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Ходимларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳамда уларни тизимда профессионал кадр бўлиб етишида маънавий-маърифий соҳанинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан Илёс Аманбаев томонидан «Интизом ойлиги» доирасида шахсий таркибнинг яшаш хонадонлари, хизмат фаолияти, жисмоний-жанговар ҳолатини ўрганиб, улар билан мунтазам равишда индивидуал тарбиявий суҳбатлар ўтказиб, вилоят миқёсида маънавий-маърифий, маданий ҳамда тарбиявий йўналишларда шахсий намуна кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, «Интизом ойлиги»да «Ходимбай ишлаш» тизимига асосланиб, 20 нафардан зиёд ходимнинг оиласини, хизмат фаолиятини ўрганиб, уларда юзага келган муаммоларни ўз жойида бартараф этишда ташаббус кўрсатгани шахсий таркибнинг жанговар руҳиятини янада кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

Ташкил этилаётган бу каби амалий ишлар келгусида ходимлар томонидан хизмат ва ижрочилик интизомини, қонун бузилиш ҳолатларини юзага келишини барвақт олдини олишга самарали восита бўлиб, ҳар бир ходимни Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишини таъминлайди.

Text to speech