1 Июл 2022 йил 390

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари “Маърифат” маҳалласи ҳудудида аҳолининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди.

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи майор Б.Худайбергенов сектор ҳудудидаги "Маърифат" маҳалласи Янги ой кўчасида секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2019 йил 8 январдаги, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарори ижроси юзасидан ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш мақсадида аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот ўтказди. Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш вақтида жами 7 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4 таси жойида тегишли мутасадди масъул раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди. Қолган 3 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Ушбу уйма-уй юриб ўрганилганда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш, болалар спортини ривожлантиришда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 7 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида бартараф этилиб, қолган 3 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙ, Янги ой кўчаси, 3а/19-уйда яшовчи фуқаро Усмонов Элмурод Гайратович мурожаати қилиб, яшаш келаётган кўп қаватли уйининг олдига кўча томонга қаратиб прожектор ўрнатишда амалий ёрдам сўради. Шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи масъул ходимлари томонидан ушбу камчилик жойида бартараф этилиб прожектор ўрнатиб берилди.

Шунингдек, Маърифат маҳалласи, Мамадалиев кўчаси 21/6-уйда яшовчи фуқаро Эшонқулова Назокат Маматқуловна, Янги ой кўчаси 10/10 уйда яшовчи фуқаро Яхшибоева Ўғлой Усановна,  Фазогирлар кўчаси 5/12–уйда яшовчи фуқаро Абдуллаева Салима Маликовналарга 12 хил турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби учрашувлардан маҳалланинг ҳар бир кўчаларида яшовчи фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech