27 Май 2022 йил 382

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

2022 йил 26 май куни Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Б.И.Худайбергенов Янгиер шаҳар “Давлатобод” маҳалласи ҳудудида аҳоли билан “Сайёр қабул” ўтказди. Учрашув давомида аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Ушбу сайёр қабулда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги электр устунларини, ичимлик суви минорасини, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш, маҳалладаги оқар сув муаммосини ҳал этиш ҳамда канализациялар тизимини тозалашда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 16 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатлар қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Жумладан, шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар “ДавлатободМФЙ, Янги боғ кўчаси, 9/45-уйда яшовчи Ойева Гулноз Нарзуллаевна мурожаати қилиб тикувчилик йўналиши бўйича қисқа ўқув курсларини битирганлиги учун ўзини ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида тикув машинкаси беришни сўради, Ушбу мурожаат юзасидан Янгиер шаҳар АБКМ томонидан 1 дона тикув машинкаси берилди. 

Бу каби учрашувлардан кейин аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech