17 Август 2022 йил 233

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан маҳаллаларда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Янгиер шаҳар «Давлатобод» маҳалласи ҳудудида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда шаҳар 4-сектор раҳбари, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Ўтказилган сайёр қабул давомида аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Ушбу сайёр қабулда фуқаролар томонидан асосан маҳалладаги тиббий хизмат, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, болалар нафақасини олиш, ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия олишларида амалий ёрдам бериш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Қабулда фуқаролардан 12 та мурожаат келиб тушиб, улардан 3 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 9 тасининг ижроси сектор раҳбари назоратига олинди.

Янгиер шаҳар ИИБ

Text to speech