22 Июн 2022 йил 277

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари жойларга чиққан ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи майор Б.Худайбергенов сектор ҳудудидаги "Шодиёна" маҳалласи Талабалар ва Меъморлар кўчаларида секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2019 йил 8 январдаги, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарори ижроси юзасидан ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш мақсадида аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот ўтказди. Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш вақтида жами 8 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 5 таси жойида тегишли мутасадди масъул раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди. Қолган 3 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Ушбу уйма-уй юриб ўрганилганда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш ҳамда канализациялар тизимини тозалашда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 8 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг 5 таси жойида бартараф этилиб, қолган 3 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Жумладан, Янгиер шаҳар “Шодиёна” МФЙ, Талабалар кўчаси, 9-уйда яшовчи фуқаролар Арслонова Маъмура Юлдошевна ҳамда Гоппорова Анора Обилқосимовналар мурожаати қилиб, яшаш келаётган кўп қаватли уйининг канализациялар яхши ишламаётганлигини маълум қилди, Шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Сирдарё вилояти “Сувтаъминот” масъулияти чекланган жамияти Янгиер шаҳар филиали масъул ходимлари томонидан ушбу камчилик жойида бартараф этилиб канализация қувурлари тозалаб берилди. Шунингдек, Шодиёна маҳалласи, Меъморлар кўчаси 12/12–уйда яшовчи фуқаро Мамарасулова Саломат, Фазогирлар кўчаси 12/2–уйда яшовчи фуқаро Абдуазимова Анорхол, Янги боғ-кўчаси 17–уйда яшовчи фуқаро Норов Рахмон, Фазогирлар кўчаси 5/12–уйда яшовчи фуқаро Мелиева Нигораларга 12 хил турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби учрашувлардан маҳалланинг ҳар бир кўчаларида яшовчи фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгиер шаҳар ИИБ

Text to speech