15 Октябр 2022 йил 374

ЯНГИ ЎЗБEКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

Шу йилнинг 15 октябрига қадар “Янги Ўзбекистонда – инсон қадри улуғланган юрт!” эзгу шиори остида санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар ҳамда Кинематография агентлигининг «Кинокарвон» жамоаси иштирокида фестиваль бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестиваль доирасида бир гуруҳ ижодкорлар 14 октябрь куни ИИВ Сирдарё академик лицейига ташриф буюришди. Тадбирда сўзга чиққан таниқли актёр, сухандон Фарҳод Бобожонов ўқувчилар билан дилдан суҳбат қуриб, ташриф буюришдан асосий мақсад, ўқувчиларимиз қалбида Ватанимиз равнақи ва келажаги учун дахлдорлик хиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, ўқувчиларни онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш алоҳида урғу берди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбек Миллий академий драма театри актрисаси Нодира Маҳмудова йиғилганларга Ватан ҳақидаги ажойиб монолог айтиб, гулдурос қарсакларга сазовор бўлган бўлса, ёш қўшиқчилар Сурайё Қосимова ва Тохирбек Хамидовлар ижросидаги  дилкаш тароналар тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади. Республикамиз маданият ходимлари томонидан ўтказилган мазкур  тадбир билан  устозлар ва Ўқувчи-ёшлар  юзига табассум  ва қалбига қувонч улашишди.                                                                

Тадбир  якунида ижодкорлар  бўлажак тартиб посбонларига касб сирлари ҳамда  билим ва кўникмаларни эгаллашда омад ва куч-қувват  тилаб ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар

Text to speech