23 Август 2022 йил 3130

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси» ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимларини миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!» шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар «ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ»ни ўтказиш тўғрисидаги Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти, Боёвут тумани ички ишлар бўлими ходимлари Санъатда ҳаваскор истеъдодлар гуруҳлари томонидан «Учинчи ренессанс пойдевори ёш ватанпарварлар» саҳна чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Ходимларнинг иш куни мана шундай маданий тадбир билан кўтаринки руҳда бошланди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти Кадрлар бўлинмаси.

Text to speech