20 Сентябр 2022 йил 259

Ховос туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ховос туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар агентлиги Ховос туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси  тадбирига 8 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни ва ихтиёрий ҳисобот топширган “Текстил фашионМЧЖ, ТЙФУК, “ОМАД ТЕКС” МЧЖ, Ховос туман сув таъминоти бўлими, Тоза ҳудуд ДУК Ховос туман бўлими, Тошкент шаҳридагиТехно парк” МЧЖ, “Туман Ободонлаштириш бўлими, Туман тиббиёт бирлашмаси, жами 450 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркасида қатнашдилар.

Ховос туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган маҳкумлардан 82 нафари иштирок этди ва уларнинг мутахассислигидан келиб чиққан холда, бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

Шулардан 3 нафари “Текстил фашион” фабрикасига ишга жойлаштирилди. 4 нафарига тумандаги ташкилотларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 23 нафарига субсидия олиш тартиби тушунтирилди. Тадбир иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.    

     Ховос туман ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech