25 Апрел 2022 йил 636

Ховос туманида ҳам оғуфурушлар қўлга олинди.

Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан Ховос тумани, Ховос шаҳарчасида яшовчи фуқаро исм шарифи шартли ўзгартирилган Жамол исмли шахснинг  яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида жами 6 дона қора рангли, 250 граммли, қоғоздан ишланган идишларда, 3-5 см узунликдаги таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, жамол исмли шахсдан олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидраканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик наша ўсимлик эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech