1 Август 2022 йил 529

Ховос туманида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш ҳолати аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1973 йилда туғилган, Ховос туманида яшовчи Х.Анинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқа ариқ ичида дарахт шохлари орасида бир дона қора рангли елим тувак ичига 1 туп, бўйи тахминан 20-25 см узунликда бўлган “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Text to speech