6 Июл 2022 йил
642
Ховос туманида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1958 йилда туғилган, Ховос туманида яшовчи Д.Днинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп, бўйи тахминан 25-30 см узунликда бўлган “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликлари экиб, парваришлаб келаётганлиги ва гуллар орасига 1 туп қуритилган кўкнори борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисмибилан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати