24 Июн 2022 йил 436

Ховос туманида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Натижаларга кўра......

Ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси Ховос туманда яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш, тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назоратдаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича  ўтказилди. Унга кўра меҳнат ярмаркасида 8 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни ва ихтиёрий ҳисобот топширган “Беш фашион” фабрикаси, “Ҳақ тўлайдиган жамоат ишлари” “ЭлегантМЧЖ, “Ховос ширинликлари”  МЧЖ, “Замон” МЧЖ, “Бек-кластер” МЧЖ, “Туман Ободонлаштириш бўлими, Туман тиббиёт бирлашмаси,  бўш иш ўрни  билан жами 315 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ўзини банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш  тўғрисидаги 566-сонли қарори ҳақида келганларга маълумот берилиб, ушбу гувоҳномани олган фуқароларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлари ҳамда уларга ижтимоий ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ховос туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган маҳкумлардан 21 нафари иштирок этди ва уларнинг мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

Шулардан 9 нафарига АБКМ томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2022 йил 1 июль ҳолатига ишлаш учун йўлланмалар берилди. Туман тиббиёт бирлашмасига квота иш ўринларига 2 нафар фуқарога ишга жойлашиш мақсадида йўлланма берилди. 5 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.       

       Ховос тумани ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech