26 Ноябр 2021 йил 304

Ховос тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шарти озод этилди

Ховос тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш мақсадида Ховос тумани Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган ҳуқуқ-тартибот биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Жумладан, Озодликни чеклаш жазоси тайинланган 1962 йилда туғилган, Ховос тумани Қорақум маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс И.Й ўталмай қолган 1 йил 11 ой 27 кун ўталмай қолган жазосидан, 1990 йилда туғилган Ховос тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи Н.У 2 йил 3 ой 9 кун ўталмай қолган жазосидан, 1973 йил туғилган Ховос тумани Чаманзор маҳалласида яшовчи Х.А 7 ой 24 кун ўталмай қолган жазосидан, 1993 йилда туғилган Бинокор маҳалласида яшовчи С.С 1 йил 10 ой 12 кун ўталмаган жазосидан ЖИБ Ховос тумани судининг 23.11.2021 йилдаги ажримига билан ЖКнинг 73 моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод этилди.
Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Ховос туман судининг раиси Ж.Жабборов, суд котиби М.Шодиев, Ховос тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори майор К.У.Донаев, инспектори лейтенант Ш.Т.Йўлдошевлар ва 12 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди.

Ховос тумани ИИО Пробаиция гуруҳи

Text to speech