17 Май 2022 йил 267

Хотин-қизлар масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З. Маҳкамова вилоятнинг 236 та маҳаллаларида иш бошлаган хотин-қизлар фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни касб-ҳунарга жалб этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, вилоятда оилавий ажримлар сони ўсганлиги танқидий таҳлил қилинди. Туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, вилоят адлия бошқармаси, ФҲДЁ бўлимлари ҳамкорликда ишлаб арзимас баҳона сабабли ажрашиб кетаётган ёш оилаларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлаш, ажрим сабабларини аниқлаш, зарурарт бўлса, оила аъзоларини иш билан таъминлаш, оиланинг моддий шароитларини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Оилада зўравонлик ва тайзиқларнинг олдини олиш, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Text to speech