29 Июн 2022 йил 237

Ходимларининг руҳий барқарорлиги, ижтимоий-ҳуқуқий манфаатлари доимо ҳимояда. Сирдарёда «Ходим психолог ҳузурида эмас, психолог ходим ҳузурида тамойили» амалда.

Бугунги кунда ички ишлар органларида ходимларнинг руҳий саломатлиги, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига алоҳида эътибор берилиб, юзага келаётган муаммо ва таклифлар жойларга чиққан ҳолда ўрганиб келинмоқда.

Жумладан, соҳада «Ходим психолог ҳузурида эмас, психолог ходим ҳузурида тамойили»га асосан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ходимларнинг руҳий барқарорлиги, соғлом ахлоқий-руҳий жабҳаларининг шакллантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар, психологик тренинг машғулотлари олиб борилиши билан биргаликда уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, яшаш турмуш тарзи ҳам алоҳида ўрганилиб келинмоқда.

Бугунги кунда Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психолог мутахассислари ҳамда Ижтимоий таъминот гуруҳи масъул ходимлари билан ҳамкорликда жойларга чиққан ҳолда ходимларнинг оиласи, яшаш турмуш тарзи, ижтимоий аҳволи, муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

Шу вақтга қадар психолог-мутахассислар томонидан 200 нафардан зиёд ходимнинг яшаш хонадони ўрганилган бўлса, 400 нафар ходим билан индивидуал психологик суҳбатлар ҳамда тренинг машғулотлари олиб борилиб, хизмат фаолияти ва оилавий турмуш тарзи учун зарурий тавсиялар берилган бўлса, ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар давомида оиласида ижтимоий кўмакка, моддий ёрдамга муҳтож бўлган 10 нафар ходим бўйича Бошқарма «Ижтимоий масалалар бўйича комиссияга» таклифлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят психолог-мутахассислари маънавий-маърифий, маъданий тадбирларни олиб борилишида фаол иштирок этиб, «Ходимбай» ишлаш тизими бўйича психологик тадбирларни ҳам жадаллик билан ташкил этишмоқда. Жойларда ходимлар билан олиб борилаётган бу каби тадбирлар «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» шиори остида ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech