28 Апрел 2023 йил 362

Ходимларининг жисмоний ва психологик шайлиги шакллантирилиб борилмоқда.

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони шахсий таркибининг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларини моҳирона қўллаш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 22 сентябр кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 383-сонли буйруғи талаблари асосида, 2023 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикаси JIU-JITSU федерацияси Сирдарё вилояти бўлинмасининг малакали инструктор мутахассислари иштирокида спортнинг қўл жанги ва самбо усуллари бўйича ходимлар билан доимий равишда амалий машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу буйруқ талаблари асосида Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан хар ойи якуни бўйича ўтказилган синовлар таҳлил қилиниб, бунда паст кўрсаткичга эришган ходимлар билан қўшимча спорт машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилган.

Text to speech