3 Ноябр 2021 йил 508

«Хавфсиз тун» тадбири доирасида Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш хизмати ходимлари томонидан рейд тадбирлари олиб борилмоқд

Сирдарё вилоятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида «Хавфсиз тун» тезкор ва профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш, уларга барҳам бериш ва жиноятларни фош этиш йўналишларида ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланиб ижроси таъминланиб келинмоқда.

Вилоят ҳудудидаги барча шаҳар-туман ИИБларининг тунги хизмат фаолиятлари жиноят содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни таҳлил қилган ҳолда, «жиноят ўчоқлари» ҳисобланган жойларда пиёда, мото ва автопатрул йўналишларини ташкил этган ҳолда, пробация назоратидаги шахсларнинг ўрнатилган чекловларга риоя этишини узлуксиз текшириш, содир этилган жиноятларни «иссиқ изидан» фош этиш бўйича зарур дастлабки тадбирларни ташкил этиш, фуқароларнинг шахсларини аниқлаш чораларини кўриш тартибида амалга оширилиб келинмоқда.

Тадбирга жалб қилинган ходимлар томонидан 2 ноябрь кунидан 3 ноябрь кунига ўтар кечаси тунги вақтларда юрган 195 нафар фуқаролар профилактик суҳбат ўтказилиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилди.

  • спиртли ичимлик истеъмол қилган 19 нафар,
  • бемақсад юрганлар 63 нафар

Бемақсад юрган шахслар ИИБга олиб келиниб, уларни қўл бармоқ излари олинди ва шахси аниқланиб, тезкор-профилактик ишловдан ўтказилди. Улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Тадбир давомида жами 111 та объектлар яъни, 45 та умумий овқатланиш шаҳобчалари, 3 та истироҳат боғи, 13 та корхона ва ташкилот ва 76 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди. Тунги вақтларда фаолият олиб борадиган 4 та тунги кўнгил очар масканлар ва уларда фаолият олиб бораётган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Тадбирга жалб қилинган ходимлар томонидан фуқаролар қаровсиз қолдирган мулклари, уларни эгасини топиш ҳамда уларга ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди. Вилоят ҳудудидаги 37 та ташкилот ва корхона қоровулларини ҳушёр туришликлари тўғрисида огоҳлантирилди. Тадбир давомида жами 153 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Text to speech