13 Август 2022 йил 554

Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ташкил этилди

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан, Сайхунобод туманининг “Шодлик” маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ташкил этилди.

Маҳалла раиси, хотин-қизлар бўйича мутахассис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари иштирокида, маҳаллада жиноят содир этишга мойил бўлган ҳамда жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли бўлган шахслар билан профилактик огоҳлантирув тадбирлари ташкил этилиб, ушбу тоифадаги шахсларнинг яшаш тарзи ўрганилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Олиб борилган тадбир давомида, 120 та хонадонлар паспорт-режими асосида текширилиб, хонадон соҳибларига жиноятчиликни олдини олишга қаратилган буклетлар ва профилактика инспекторининг телефон рақамлари тарқатилди. 12 нафар бошқа вилоятдан келиб, доимий рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган шахслар аниқланиб тегишли маъмурий чоралар кўрилди. 3 нафар назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар аниқланиб, вилоят вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди.

Асосий эътибор, фуқаролар хавфсизлигига, жиноятчиликни олдини олишга қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Профилактик тадбир давом этмоқда.  

Text to speech