22 Август 2022 йил 255

Халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон “Белбоғли, Бел олиш ва Уч кураш” ассоциациясининг ташаббуси билан Наманган вилояти Норин туманида жорий йилнинг 14-21 август кунлари нуфузли Халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.  

Ушбу нуфузли ХалқароГран-при мусобақага Сирдарё вилоятидан ҳам спортчилар иштирок эди. Булар Сирдарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлар сержант Хайдаров Жамшид Бахтиёрович, сержант Тожибоев Нуриддин Хусниддин ўғли ва сержант Усаров Умиджон Худайқуловичлардир.

Мусобақа қизғин ва баҳсларга бой бўлди ва бу мусобақада ўз вазн тоифасида нуфузли 1-ўринни сержант Усаров Умиджон Худайқулович, ўз вазн тоифасида шарафли  2-ўринни сержант Хайдаров Жамшид Бахтиёрович ва ўз вазн тоифасида 3-ўринни сержант Тожибоев Нуриддин Хусниддин ўғли эгаллаб вилоятимизга қайтишди.

Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО

Text to speech