16 Апрел 2022 йил 363

Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш - энг асосий вазифа!

Оқолтин тумани ҳудудида имконияти чекланган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси идентификация ID-карталари расмийлаштирилиб берилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар жараёнида ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Оқолтин тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гурухига келишга имконияти етарли бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга уларни яшаш манзилларига ёки тегишли муассассаларига бориб, кўчма биометрик мобиль қурилма ёрдамида ID-карталар  расмийлаштириб берилмоқда.                 

Шунингдек, Оқолтин тумани Обод МФЙ Халқобод кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони 1987 йилда туғилган фуқаро Сайдалиева Мавлудахон Амановнанинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, унга нисбатан махсус мобиль қурилма орқали ID-карталар  расмийлаштириб берилди.

Оқолтин тумани Обод МФЙ Халқобод кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногирони 1991 йилда туғилган фуқаро Сайдалиев Аслбек Урайимжон ўғлининг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, унга нисбатан махсус мобиль қурилма орқали ID-карталар  расмийлаштириб берилди.

Шундай экан, ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари халқнинг ташвишлариини енгил қилишда бор куч-ғайратларини ишга солиб хизмат қилишда чарчамайди ва бундан бениҳоя мамнунлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Халққа хизмат қилиш – энг олий саодатдир.

Оқолтин тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи

Text to speech