Вояга етмаганларга саёҳат уюштирилди.
Жорий йилнинг 14 август куни Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда марказда сақланаётган 4 нафар вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда Сирдарё вилояти тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи ва Гулистон шаҳар Марказий истироҳат боғига саёҳат уюштирилди. Ташкил этилган сайру-саёҳат давомида музей ходимлари томонидан марказда сақланаётган вояга етмаганларни музейда сақланаётган нодир экспонатлар, Ўзбекистон Республикаси ва Сирдарё вилояти тарихи билан тўлиқ таништирилди. Музей саёҳатидан катта таъсуротлар билан чиққан вояга етмаганларни, Гулистон шаҳар марказий истироҳат боғига олиб борилиб, турли хил атракционларда учиб мароқли хордиқ олишлари ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида марказда сақланаётган вояга етмаганларга марказ масъул ходимлари хамрохлик қилдилар.
Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ ВЕИХЁКМ