Вояга етмаганлар ва ёшлар масаласи – бугунги кун масаласи
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев раҳбарлигида 2023-йилнинг 19-июл куни ўтказилган “Ёшлар ўртасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишнинг янги тизимини яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши”да берилган топшириқлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан 2023-йил 30-мартдаги 10/3/05-сонли қўшма қарорида берилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 2023 йилнинг 03 август куни Гулистон шаҳар ИИБда “вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” юзасидан ташкил этилган ишчи гуруҳига Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ҳ.Т.Бекмуродов томонидан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар якунида ишчи гуруҳ аъзоларига вазифа ва топшириқлари белгилаб берилиб, намунали штаб фаолиятини йўлга қўйиш, кунлик олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб вилоят штабига тақдим этиб боришлик ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тўғрисида чора-тадбирлар белгилаб олинди.