30 Сентябр 2021 йил 776

Вояга етмаган ихтисослаштирилган мактаб-интернатига жойлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарорига асосан Сирдарё вилояти ИИБ Хуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 21 сентябрь куни Гулистон шаҳар 3-даҳа 55-уй 37-хонадонда яшовчи А.Н Сирдарё вилояти ИИБга мурожаат қилиб ўз мурожаатида ҳозирги кунда оилавий шароити оғирилиги турмуш ўртоғи билан 5 йил олдин қонуний ажрашганлигини 2 нафар вояга етмаган фарзандларини тарбиялашда қийналаётганлигини, аёл боши билан оиласини тебратиб  келаётганлигини айниқса тўнғич фарзанди А.Нни тарбиялашда кераклича вақт ажрата ололмаётганлиги оқибатида қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетаётганлигини инобатга олган ҳолда фарзандини Вилоят ҳудудидаги  ихтисослаштирилган мактаблардан бирига жойлаштиришда амалий ёрдам сўраган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари ва инспектор-психолог ходимларининг ҳамкорлигида Янгиер шаҳрида туғилган вояга етмаган А.Н Боёвут тумани 1-сонли математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатининг 7-синфига  жойлаштиирилди.

  Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ ВЕИҲЁКМ

Text to speech