Вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Мавлянов Ховос тумани «Оқчангал» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январь кунидаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши кўрсатилган. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани «Оқчангал» маҳалласида вилояти 3-сектор раҳбари томонидан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Дастлаб, Бошқарма бошлиғи «Оқчангал» маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганилди. Бошқарма бошлиғи томонидан фуқароларни мурожаатлари бирма-бир тингланди. Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан маҳаллада иш билан таъминлаш, тиббий хизматни яхшилаш, нафақа олиш, маҳалла кўчаларига тош-шағал ётқизиш масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.Қабул жараёнида муаммоларнинг барчаси бартараф этилиб, ушбу хонадон эгаларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ховос тумани 3-сектор раҳбари томонидан 20 бош қўйлар тарқатилди. Бундай мулоқотлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати