Вилоят ҳудудида аҳолини турмуш-тарзидан хабардор бўлиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан туну-кун хизмат қилмоқда
Сирдарё вилояти ҳудудидаги барча маҳаллаларда профилактика инспекторларининг куну-тун хизмати ташкил этилиб, аҳолининг ижтимоий вазиятини ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Шу кунга қадар, 2.795 та хонадонлар ўрганилиб, электр энергияси ва табиий газни тежаш, бемақсад фойдаланмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида 808 та муаммолар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.
Жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган муаммолар мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.
Автомобиль ёқилғи қўйиш шаҳобчаларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида ички ишлар органларидан масъул ходимлар бириктирилиб, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Якка ёлғиз яшовчи ёши улуғ 224 нафар фуқароларининг ҳолидан хабар олинди.
Дўкон, савдо расталари ва бозорларда нарх-навони сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш борасида 182 маротаба профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ