10 Октябр 2022 йил 297

Вилоят 3-сектор раҳбари Ширин шаҳрида янги иш ўринларини яратиш бўйича сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Джаборов Санджар Буронович Ширин шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласига ташриф буюриб, у ерда янги иш ўринларини яратиш бўйича сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, мавжуд муаммолар ва амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан келишиб олинди. 

Ширин шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари С.Т.Султонов М.Улуғбек маҳалласида бугунги кун ҳолатига 67 та бандлиги таъминланмаган аҳолини жорий йил ноябр ойига Ширин шаҳрида янги ташкил этиладиган иш ўринларига жойлаштириш бўйича лойиҳаларини тақдим этди.

Шундан сўнг Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Джаборов Санджар Буронович Ширин шаҳрида ихтисослаштирилган Президент мактабининг қурилиш ишлари билан танишиб, сектор раҳбарларига қурилиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли топшириш бўйича топшириқларни берди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Джаборов Санджар Буронович жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича Ширин шаҳар ИИБ томонидан олиб борилаётган амалий ишлар билан танишиб, шаҳар ҳудудида жиноятчиликни олдини олишда ИИБ ходимларининг жангавор тайёргарлигини сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш, шаҳар ҳудудини видеокузатув камералари билан қамраб олиб Ситуацион марказга улаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсияларини берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech