6 Ноябр 2021 йил 585

Вилоят 3-сектор раҳбари полковник Бўронов Шуҳрат Ҳусанович ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Бўронов Мирзаобод туман ҳудудида туман ёшлари билан «Ёшлар учрашуви» ва туман фуқаролари билан оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул фуқароларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Бундан ташқари ёшлар томонидан билдирилган таклифлар тингланиб уларга масъул ташкилот раҳбарлари бириктирилиб сектор раҳбари томонидан керакли тавсиялар берилди. Ушбу сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, яшаш уйни таъминлаб бериш, ичимлик суви, кўчасига шағал тўкиб бериш, даволаниш учун ордер олиш, тўлов контрактини тўлаб бериш, моддий ёрдам бериш каби масалаларида 24 та мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 15 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Фуқаро Аманов Маҳмуджоннинг Наврўз маҳалласи Чўлпон кўчасида куз-қиш мавсумида қатновга ноқулайлик туғдирганлиги сабабли тош-шағал тўкиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан, сектор раҳбарининг топшириғи билан тош шағал тўкиб берилди.

Бу каби учрашувлар вилоят ҳудудлари миқёсида ўтказилиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ўрганиш бўйича 3-сектор раҳбари томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech